Ҳуқуқий маслаҳат ишлар - Сўнги хабарлар

Ҳуқуқий маслаҳат ишлар

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолияти ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) кўмагида амалга оширилаётган «Оролбўйи ҳудудида инклюзив ҳуқуқий маданиятни юксалтириш» грант лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Карлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахслар эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали раиси Р. Айбергенов, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Ж. Нарбаев, Ўзбекистон Карлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси М. Бекназарова ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус шаҳар бўлинмаси раиси З. Алиевалар иштирок этишди.

Лойиҳа доирасида қонунчиликка мувофиқ, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар давлат томонидан кафолатланган бепул ҳуқуқий ёрдам, ижтимоий имтиёзлар ва процессуал ҳаракатларда сурдотаржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги, Адлия вазирлигининг расмий Advice.uz ҳуқуқий порталига мурожаат қилишлари, сурдотаржимон (имо-ишора тили таржимони) хизмати эшитиши ва гапиришида нуқсони бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг жамиятга интеграциялашуви учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда улардан фойдаланиш тартиби бўйича зарур тушунчалар таъкидланди.

Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш — фақатгина ҳуқуқий маслаҳатларни бериш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиш ҳамда турмуш сифатини яхшилаш, уларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қила олиш кўникмаларини шакллантириш орқали ижтимоий барқарорликни таъминлаш демакдир.

Саламат Авезов,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.

<< Олдинги саҳифага қайтиш