Миссия

БИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗ

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида уюшма аъзолари ва давлат органлари ўртасида ижтимоий шерикликни йўлга қўйишга кўмаклашиш, ногиронлиги бўлган шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга ошириш имконини берувчи шарт-шароитларни яратиш;

БИЗНИНГ ФИКРИМИЗ

Одамлар ўзларининг фуқаролик ва иқтисодий фаровонлиги учун масъулиятни ўз зиммаларига оладиган жамиятни яратишга ҳисса қўшиб, иложи борича самарали ҳаракат қилиш.

БИЗНИНГ ҚАДРИЯТЛАР:

Ҳамкорлик

Биз комплекс муаммоларни ҳал қилишнинг энг яхши усули сифатида жамоада ишлашни амалда қўллаймиз. Биз давлат органлари, бизнес тузилмалари, фуқаролик сектори ва маҳаллий ҳамжамиятлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз.

Тадбиркорлик

Асосий муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг инновацион, креатив усулларини излашда ташаббус кўрсатамиз.

Профессионаллик

Биз дастурларимизнинг муваффақияти учун масъулмиз. Доимий ўрганиш орқали биз самарадорлигимиз ва натижадорлигимизни оширишга ҳаракат қиламиз.

Ҳурмат

Биз бошқаларнинг фикрлари хилма-хиллигини қадрлаймиз ва ҳамкасбларимиз ва ҳамкорларимизга ҳурмат билан муносабатда бўламиз.

Ҳалоллик

Биз очиқ ва шаффоф ташкилотмиз. Биз ФЕСАда ҳам, ҳамкорларимиз орасида ҳам коррупсияга тоқат қилмаймиз. Биз ўз қадриятларимиз, қарашларимиз ва вазифамизга мувофиқ ҳаракат қиламиз.