Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Президент Фармонига мувофиқ, мамлакатимиз тараққиёти ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида сидқидилдан фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик вакиллари "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди.
Тақдирланганлар орасида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Абдураҳмонов, ЎзНА кадрлар бўлими бошлиғи Шаҳноза Солихова, ЎзНА вилоят ҳудудий бўлимлари раислари Лочин Эрназаров, Тўрахўжа Эрхўжаев, Нилуфар Базарова, Адҳам Жўраев, Дилшод Камолов, Лейла Сафоева, Шаҳритдин Хасанов, ЎзНА Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси бош ҳисобчиси Зульфия Каргаева, ЎзНА Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман бўлинмаси раиси Шынар Узакбаева, ЎзНА Хоразм вилоят ҳудудий бўлими фидойи ходими Музаффар Ҳакимов ҳам бор.
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси ҳамда "Imkoniyat" газетаси таҳририяти жамоалари эсдалик нишони соҳибларини ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этади. Уларга Янги Ўзбекистон тараққиёти, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жамоатчилик манфаатларини таъминлаш йўлидаги фаолиятларида мустаҳкам соғлик, янги-янги ютуқлар ва улкан зафарлар тилайди.
Манба: “IMKONIYAT” №17 son (65) 2026 yil 5 sentyabr
