Очиқ мулоқот - Сўнги хабарлар

Очиқ мулоқот

Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) кўмагида ҳаётга татбиқ этилаётган «Оролбўйи ҳудудида инклюзив ҳуқуқий маданиятни юксалтириш» грант лойиҳаси доирасида Хўжайли туманида муҳим амалий тадбир бўлиб ўтди.

Асосий эътибор ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш,кундалик ҳаётда дуч келаётган муаммоларига ечим топишда ва қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди. ​Тадбир давомида иштирокчиларга уларнинг давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқлари ва имтиёзлари батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, Хўжайли тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказли масъул вакиллари ҳам қатнашиб, йиғилганларни қизиқтирган саволларга аниқ ва амалий очиқ мулоқот руҳида ўтган жараёнда фуқароларнинг мурожаат муаммолари тингланиб, уларга малакали юридик мурожаат қилиш бўйича аниқ йўриқномалар берилди.

Манба: Ҳокимга мурожаат

<< Олдинги саҳифага қайтиш