Инклюзив ҳуқуқий маданият - Сўнги хабарлар

Инклюзив ҳуқуқий маданият

Нукус тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ҳамкорлигида “Оролбўйи ҳудудида инклюзив ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” лойиҳаси доирасида ўқув-семинар тренинги ташкил этилди.

Ўқув-семинар тренингда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси вакили Р.Раҳимов, юрист-консультант ҳамда Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари Р.Айбергенов, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Ж.Нарбаев, Нукус тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш маркази директори А.Моятдинов, марказнинг ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш сектори бош мутахассиси А.Бекманова ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус туман бўлинмаси бошлиғи Б.Аметова, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Ҳар бир ногиронлиги бўлган шахс ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши, қонунларни англаши ҳамда инклюзив ҳуқуқий маданиятини юксалтириш муҳимдир. Ҳуқуқий маданияти юқори бўлган жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан амалиётда фойдаланиш тартиби ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Семинар давомида масъул ходимлар иштирокчиларга инклюзий муҳитни шакллантириш учун энг аввало ҳуқуқий онги юқори бўлган инсон қонунларни ҳурмат қилиши ва уларга амал қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Мазкур тадбир якунида инклюзив ҳуқуқий маданият нафақат бир шахснинг кундалик ҳаёти, балки жамиятнинг барқарорлиги ва давлатнинг ривожланиши учун ҳам катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Саламат Авезов,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.

<< Олдинги саҳифага қайтиш